Австралияда ёнғин туфайли уйидан айрилган эркак Gold Lotto лотереясини ўйнаб миллионерга айланди, деб ёзмоқда Nine News.

Фото: Yahoo Аustralia News

Маълум бўлишича, Квинсленд штатида яшовчи эркакнинг ўтган йили Янги Уэльс штатида содир бўлган ёнғин оқибатида ўз оиласи билан яшаган уйи ёниб кетган. Январь ойи бошида у турмуш ўртоғининг севимли рақамларидан фойдаланиб, онлайн-лотереяда ўйнаган ва миллион Австралия доллари ютиб олган.

Омади чопган австралиялик эркак ғолиблик унга айни муддао бўлганини таъкидлаган. «Бу ҳақиқий мўъжиза. Ёнғин оқибатида йўқотган оилам билан яшаган уйим суғурталанмаган эди. Ғолиблик айни керакли пайтда юз берди. Уйимдан атиги бир неча куйган чашкалар қолган эди», — деган у.

У лотереядан ютиб олган пулларга янги уй қуришни режалаштирмоқда.

Австралияда ўрмон ёнғинлари ўтган йилнинг сентябридан буён авж олди. Бунинг оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, миллиарддан ортиқ ҳайвонлар ва қушлар нобуд бўлган, юзлаб бинолар вайрон бўлган