БМТ Бош Ассамблеясида етти давлат бюджет учун бадал пулини тўламагани учун овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Булар — Марказий Африка Республикаси, Гамбия, Лесото, Тонга, Яман, Венесуэла ва Ливан. Бош Ассамблеяга жами 193 давлат аъзо бўлган, деб хабар қилади «Коммерсантъ».

Фото: «Kremlin.ru»

БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг маълум қилишича, яна учта мамлакат — Комор ороллари, Сан-Томе ва Принципининг ҳам қарзи бор, бироқ улар сентябрга қадар овоз бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Россия 2020 йилда ўз хоҳиши билан БМТга 58 миллион доллар бадал тўлаган.

Таъкидланишича, БМТ бюджет тақсимотининг эскирган тартиб-қоидалари сабаб қийин молиявий аҳволга тушиб қолган. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гуттериш Петербург халқаро иқтисодий форумида маълум қилганди. Регламентга кўра давлатлар ҳар йили 31 январга қадар БМТга бадал пулини тўлайди.