АҚШнинг Флорида штати соҳиллари яқинида балиқчи Жейсон Бойлл одам бўйи келадиган 159 килограммли балиқ тутди. Бу ҳақда UPI портали хабар берди.

Фото: UPI

Ўтган йил 31 декабрь куни Бойлл Instagram’даги аккаунтида Hyporthodus nigritus турига мансуб улкан групер балиғи фотоларини жойлади ва уларга «2019 йилнинг ажойиб якуни», дея изоҳ қолдирди.

Флорида ёввойи табиат ва балиқ хўжалиги тадқиқот институти экспертларининг билдиришича, групер ўтган йил 29 декабрда 180 метр чуқурликда қармоққа илинган. У камида 50 ёшни қаршилагани айтилмоқда.

Маълумот учун, групер балиғининг узунлиги 2,8 метр, оғирлиги эса 360 килограммга етиши мумкин. Қирилиб кетиш хавфи остида бўлгани учун груперларни тутиш тақиқланган.