Тошкент шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда, хусусан, бош вазир Абдулла Арипов ҳам қатнашмоқда. «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовнинг хабар беришича, худди сессияда шаҳар ҳокими тасдиқланиши кутилмоқда.

Йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига 48-Тинчлик сайлов округидан сайланган депутат Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзодини халқ депутатлари Тошкент шаҳар сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритганлигини билдирган ва ўқиб эшиттирган.

Пойтахт ҳокимлигидан маълум қилишларича, йиғилишда 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раисининг ахбороти тингланган. Сайлов якунларига кўра, ЎзЛиДеПдан 22 нафар, «Адолат» СДПдан 12 нафар, ЎзХДП ва «Миллий тикланиш»дан 11 нафардан ва Экопартиядан 4 нафар депутат шаҳар Кенгашига сайланган.

«Сайланган депутатларнинг 2 нафари ёки 3,3 фоизи 30 ёшгача, 30 нафари ёки 50 фоизи 30 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар ҳамда 28 нафари ёки 46,7 фоизи 50 ёшдан катта ёшдагиларни ташкил этади», — дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборотида. Йиғилишда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланган.

Сессия кун тартибига мувофиқ, йиғилиш давомида «Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида»ги масала кўриб чиқилган. Ушбу масала юзасидан «Нуроний» жамғармасининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Рустам Калонов ахборот берган.

«Дарё» мухбири Мадина Нурман тадбирдан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»