Таниқли тадбиркор Мурод Назаров 39-Қозиробод сайлов округидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига сайланди. Аслида эса, у халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 13 январь куни бўлиб ўтган биринчи сессиясидан сўнг «Дарё» мухбирига берган интервьюсида таъкидлашича, унинг депутатликка сайланиш нияти бўлмаган.

Мурод Назаров (ўнгдан тўртинчи).

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Депутат сифатида тадбиркорларга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ечишга ҳам ҳаракат қиламиз. Халқни ичидаги муаммоларни ўрганиб, кейин кўриб чиқамиз. Аслида депутат бўламан деганим ҳам йўқ эди.

«Депутат бўлмасанг бўлмайди, халққа яқин, тадбиркорларнинг ичидаги одамсан, кучинг бор, аниқ муаммони олиб чиқа оласан» деб, илтимос қилиб чақиришди. Кейин номзодимни қўйдим. Сайловолди жараёнларида ҳам қўлдан келган ёрдамни бераман деб айтганман.

Мурод Назаров, тадбиркор, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати