АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг муросага келиш ёки келмаслиги умуман аҳамиятсиз эканлигини маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: Reuters

Аввалроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен Вашингтоннинг санкциялари Теҳронни музокаралар столига ўтиришга мажбур қилишини маълум қилганди.

«Бугун vиллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчим санкциялар ва норозилик намойишлари Эронни музокара ўтказишга мажбур қилишини таклиф этди. Умуман олганда, Эроннинг музокарага келиш-келмаслиги мени қизиқтирмайди. Бу тўлиқ уларга боғлиқ, бироқ ҳеч қандай ядровий қурол бўлмасин ва намойишчилар ўлдирилмасин», — деб ёзади Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасига.

Аввалроқ Трамп Эрон ҳукуматини норозилик намойишчиларини ўлдирмасликка чақирганди. У мазкур баёнотни Украинанинг Boeing 737-800 самолёти уриб туширилгани сабаб ўтказилаётган намойишлар фонида билдирган.