Англиянинг Дарем графлиги полицияси Блекхолл-Кольери кончилар қишлоғи аҳолисига пул солинган пакетларни ҳадя қилган сирли инсоннинг шахсини аниқлашга олти йил ҳаракат қилди, деб хабар берди Meduza.

Фото: Meduza

Ҳар бир пакетда икки минг фунт стерлингга яқин пул бор эди. Маҳаллий аҳоли вакиллари 2014 йилдан бери ҳаммаси бўлиб 13 та ана шундай пакетни полицияга топширган. Полициячилар номаълум сахий инсоннинг шахсини банклар орқали аниқлашга уринди, бармоқ изларини текширди. Бироқ барча уринишлар бесамар кетди.

Бироқ декабрь охирида Рождество байрами арафасида ҳомийлар ўзларини ошкор қилди. Улар полицияда ўзларидан бошқа ҳеч ким жавоб бера олмайдиган саволларга жавоб беришига тўғри келди. Қаҳрамонлар анонимликни сақлаб қолишни сўради. Улар ушбу ишни эътибор ва миннатдорлик учун қилмаётганини айтган. Фақатгина сахий инсонларнинг ушбу қишлоқда яшамаслиги маълум.

https://www.facebook.com/durhamconstabulary/photos/a.240771726001452/2591970090881592/?тйпе=3