Украина самолётига ракеталар учирилган пайтда Теҳрон узра Қатар авиакомпаниясига тегишли ҳаво кемаси ҳам учиб ўтаётган бўлган, бироқ эронлик диспетчерлар унинг ҳаракатини Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари билан келишиб олишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Эрон парламенти депутати Абу ал-Фадил Мусавига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: Ona.az

Мусавининг айтишича, Қатар самолёти учувчиларининг ҳаводаги ёруғликка кўзи тушган ва бу Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг иши эканлигини тахмин қилиб, диспетчерлар билан боғланган.

Шунингдек, депутатнинг айтишича, рекаталарнинг фуқаролик самолётига қарата хато учирилишига янги ҲҲМ кучларида координацияларнинг етишмаслиги сабаб содир бўлган — у фожиа куни кечаси Имом Ҳамоний халқаро аэропорти олдига ўрнатилган. «Самолёт ҳавога кўтарилгунига қадар ҲҲМ ҳисоблари бир ёки икки марта огоҳлантирилган», — дейди депутат.

Украинанинг Boeing 737 самолёти 8 январь куни Теҳрон яқинида қулаши оқибатида 176 киши — 82 нафар эронлик, 63 нафар канадалик, 11 нафар украин, 10 нафар швед, 4 нафар афғон, 3 нафар немис ва 3 нафар британиялик ҳалок бўлган эди.