МИБ Янгийўлда солиқдан қарздор корхонадан 645 миллион сўм ундирди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан қарздор «Жўрабек Агроинвест қўшув» МЧЖдан ундирувчи Янгийўл туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарзи ва давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушган.

14 январь, сешанба куни МИБнинг Янгийўл тумани бўлими ходимлари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор «Жўрабек Агроинвест қўшув» МЧЖдан солиқ қарздорлиги ва давлат божлари ҳамда ижро йиғими учун 645 миллион сўм нақд пул маблағлари ундирилди.