Туркиянинг Измир шаҳри прокуратураси FETO маърузачиси Фетхулла Гюлен ҳаракатига алоқадор деб гумон қилинган 176 нафар офицерни қўлга олиш бўйича ордер берди, деб хабар қилади «РИА Новости».

Фото: SalamNews

Таъкидланишича, Гюленнинг тарафдорлари дея тахмин қилинаётган шахсларни қўлга олиш мамлакатнинг 49 та вилоятида амалга оширилмоқда. Гумонланувчилар орасида амалдаги 108 та лейтенант ва катта лейтенантлар, шунингдек, олти нафар F-16 қирувчи самолётининг учувчиси бор. Ҳозирда уларнинг 115 нафари қўлга олинган.

Туркия ҳукумати Гюлен ташкилотини 2016 йил июлдаги давлат тўнтаришига алоқадор деб ҳисоблайди. Қўзғолондан кейин Туркияда 80 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган, 160 мингдан ортиқ давлат хизматчиси ишдан олинган ёки четлатилган. АҚШда истиқомат қилувчи Гюленнинг ўзи ушбу айбловни рад этган.

2019 йилнинг апрелида ҳам Туркияда 200 дан ортиқ ҳарбий айнан шу масала бўйича ҳисбга олинганди.