АҚШ бюджетининг 2019 йил якунлари бўйича тақчиллиги 1,02 триллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат молия вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Meduza.

Фото: AP

Олдинги гал Қўшма Штатлар календарь йилини триллион доллардан ошиқ бюджет тақчиллиги билан 2012 йилда якунлаганди.

АҚШда бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ ҳам тобора ортиб бормоқда. Жумладан, ўтган йил октябрь—декабрь ойларида бу кўрсаткич 357 миллиард долларни ташкил этди.

Бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга кўп.

Охирги вақтда АҚШ бюджети тақчиллигига таъсир қилаётган асосий омиллар қаторида солиқларнинг қисқариши ва президент Трампга федерал ҳукумат харажатларини ошириш имконини берувчи бюджет келишуви айтилмоқда.