Австралияда 2019 йилнинг ноябрь ойидан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари тутуни тез орада Ер атрофини тўлиқ айланиб, яна Австралияга қайтади. РБК’нинг хабар беришича, бу ҳақда NASA баёнотида маълум қилинди.

Фото: Reuters

Агентлик мутахассисларининг таъкидлашича, 8 январда тутун Ер шарининг ярмини айланиб бўлди. «Тутун Ер атрофида камида бир марта тўлиқ айланиб, яна Австралияга қайтиши кутилмоқда», — дейилади NASA хабарида.

Бундан ташқари, NASA мутахассисларининг таъкидлашича, тутун кўп миқдордаги бир тўда булутлар пайдо бўлишига олиб келади. Кейин эса бу булутлар чақмоқли, лекин ёғингарчиликсиз момақалдироқ келтириб чиқаради.

Тутуннинг бундай кенг тарқалиши унинг стратосферага тушганидан сўнг зарралари ёнғин ўчоғидан минглаб километр узоқликка тарқалиши ва бутун дунёда атмосферага таъсир қилиши билан изоҳланган.

Тутун таъсирида Жанубий Америкада осмон ранги ўзгарган ва Янги Зеландияда ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатган. Шунингдек, тутун сабабли мамлакатдаги қорли тоғ чўққилари сезиларли қорайган.