Россия президенти Владимир Путин Давлат думасига Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустинни ҳукумат раиси лавозимига тайинлаш таклифини киритди. Бу ҳақда Meduza хабар қилди.

Фото: «ТАСС»

Путин Мишустин билан бирга учрашди ва унга бош вазир лавозимини эгаллашни таклиф этди.

Михаил Владимирович Мишустин — иқтисод фанлари докторидир. 1992—1996 йилларда Россиядаги энг катта компьютер кўргазмаларидан бири Халқаро компьютер клубида ишлаган. 1998 йилдан турли давлат лавозимларида, жумладан 1999—2004 йилларда Солиқ ва йиғимлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. Шунингдек, Федерал кўчмас мулк объектлари кадастри агентлиги ва Федерал махсус иқтисодий зоналарни бошқариш агентлигини бошқарган. 2008 йилда УФГ компаниялар гуруҳи президенти бўлган. 2010 йил апрелида Федерал солиқ хизмати раҳбари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 январь куни Дмитрий Медведев бошчилигида Россия ҳукумати истеъфога чиқди.