Россия президенти Владимир Путин 15 январь куни мамлакат парламентига мурожаатнома йўллади. Унда Путин мамлакат конституциясига бир қатор ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди.

Фото: «РИА Новости»

  • Халқаро ҳуқуқ устуворлигини чеклаш;
  • Россия ҳукуматини тайинлаш жараёнини ўзгартириш. Ҳукумат раиси, ўринбосарлари ва вазирларни парламент тасдиқлайди;
  • Куч ишлатар тузилмалар раҳбарларини тайинлаш жараёнини ўзгартириш. Президент уларни Россия Сенати билан маслаҳатлашувдан сўнг тайинлайди;
  • Президент лавозимини бир киши кетма-кет иккитадан ортиқ муддат эгаллашини тақиқлашга доир тартибни ўзгартириш;
  • Россия президенти лавозимига номзоднинг мамлакатда доимий яшаган даврига доир талабни 10 йилдан 25 йилга ошириш;
  • Судьялар, Россия Федерацияси субъектлари раҳбарлари, депутатлар ва сенаторлар, ҳукумат раҳбари ва вазирларнинг хорижий фуқаролик ва чет элда яшаш ҳуқуқига эга бўлишини тақиқлаш;
  • Ушбу тартибни давлат раҳбари учун янада қатъийлаштириш: президент нафақат сайланган вақтида, балки ўтмишда ҳам чет элда яшаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ёки хорижий фуқаролик олмаган бўлиши лозим;
  • Давлат кенгашини конституциявий органга айлантириш;
  • Россия Сенатига Конституциявий ва Олий суд судьяларини лавозимидан озод қилиш ҳуқуқини бериш.
  • Бундай истеъфолар Россия президенти тақдимномасига кўра обрўсизлантирувчи қилмишлар учун амалга оширилади;
  • Конституциявий судга федерал қонунларнинг конституцияга мувофиқлигини Россия президенти имзолагунига қадар тешириш ҳуқуқини бериш. Бундай текширувлар президент тақдимномасига асосан ўтказилади;
  • Конституцияга пенсиялар мажбурий индексацияси ва яшаш минимумига тенглаштирилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳақидаги нормаларни киритиш.

Маълумот учун, ушбу таклифлар оқибати ўлароқ, Дмитрий Медведев бошлиқ Россия ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфо беришини эълон қилди. Путин Медведевга Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини таклиф қилди.