UzAuto Motors харидорларни сотувда мавжуд автомобилларни Trade-In дастури орқали харид қилишга чақирди. Trade-In дастурига асосан эски машинани расмий дилерга топшириб, ўрнига янгисини олиш мумкин, дейилади компания хабарида.

Фото: «Дарё»

Бунда янги ва эски машина қийматлари ҳисоб-китоб қилиниб, мижоз янги олган автомобилнинг нархдаги фарқини тўлаб беради.

Автомобильни янгисига алмаштириш тартиби:

  • автосалонда янги автомобиль танланади;
  • автосалон мутахассиси мижознинг эски автомобили техник ҳолати ва ишлаб чиқарилган йили бўйича баҳолайди;
  • автомобилни янгисига алмаштириш бўйича шартнома имзоланади, битим нотариал тасдиқланиши шарт эмас;
  • янги машина нархи эскисининг қиймати билан солиштирилиб, харидор орадаги фарқни тўлаб беради.

Компания хабари бўйича Trade-In дастури доирасида Tracker, Lacetti, Nexia-3, Spark, Cobalt ва Malibu русумидаги автомобилларнинг турли ранг ва комплектацияларида харидни амалга ошириш мумкин.