Япон олимлари уйда кичик ҳайвонларни парваришлаш диққатни жамлашда катта ёрдам беришини аниқлаган. Ҳақиқатан ҳам уйда боқиладиган ва умуман ёввойи табиатда яшовчи ҳайвон болаларининг ҳаракатларини кузатиб, юзимизга беихтиёр табассум югуради. Эътиборингизга антиқа қилиқлари ва ташқи кўриниши билан инсонлар кайфиятини кўтарадиган турли ҳайвон болаларининг антиқа суратларини ҳавола қиламиз.

Фото: Big Picture

Денгиз мушугининг боласи. Ёқимтой мушукчани ушлаб кўргинг, уни силаб-сийпалагинг келади-я!

Фото: Big Picture

Мултфильм қаҳрамонини эслатиб юборувчи сурат. Битта қизиқ ҳаракати билан эгасига бир олам қувонч бера оладиган миттивой.

Фото: Big Picture

Олмахон боласи шу қадар миттики, ҳатто одам бармоғи билан бир хил ўлчамда!

Фото: Big Picture

Кафтга сиғиб кетадиган типратикан боласи — тиканлари бор деб ҳам ўйламайсиз, ҳимоясиз коптокча.

Фото: Big Picture

Ака-ука филчалар. Бирга ўйнаш нақадар завқли!

Фото: Big Picture

Жуда ёқимли сурат. Жўжалар ушбу меҳрибон ит билан соатлаб бирга қолишга рози бўлганига нима дейсиз?

Фото: Big Picture

Мушукча ўтиришни ўрганган кўринади. Ҳа у мушукларга ўхшаб эмас, балки одамлардек ўтира олади!

Фото: Big Picture

Қундуз болалари ширин уйқуда. Улар қандай туш кўраётган экан-а?

Фото: Big Picture

Болаликдан тўғри овқатланишга ўрганиш лозим.

Фото: Big Picture

Ёқимтой кучукчалар. Суратдаги иккаласини ҳам уйда боқишни орзу қилаётганлар қанча.

Фото: Big Picture

Думимни маҳкам ушла ёхуд онасидан узоқлашишни истамайдиган бола.

Фото: Big Picture

Митти ва безиён кичкинтой!

Фото: Big Picture

Она олмахон боласи билан. Ушбу кўриниш ҳам жуда таъсирли.

Фото: Big Picture

Ит жўжа учун ҳақиқий дўст! Дўстлик эса умуман чегара билмайди!

Фото: Big Picture

Дангасанинг боласи шу қадар кичикки, у чашка ичига ҳам сиғиши мумкин!

Фото: Big Picture

Уйқудаги қуёнча! Гарчи бу каби суратларда ҳайвонлар болалари акс этган бўлса ҳам улар одамга совуқ қиш ҳавосида илиқ кайфият улашади

Фото: Big Picture

Уйқу вақти. Ўрдакчалар ҳам ухлашни билади.

Фото: Big Picture

Ва ниҳоят болалигимиз мултфильмини эслатиб юборувчи сурат, маймун боласи кирлар илинган дорда ҳам шўхликлар қилишдан асло тўхтамайди.