Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 18 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик паластасига сайловлар якунлари ва истиқболдаги режалар муҳокамасига бағишланган Сиёсий Кенгаш йиғилишини ўтказди.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Йиғилишда Ўзбекистон Конституциясининг 98-моддасига асосан, Ўзбекистон бош вазири номзодини кўрсатиш масаласи Сиёсий Кенгаш аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Конституцияга биноан, Ўзбекистон бош вазири номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Президентига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

2019 йилги парламент сайлови якунларига кўра, ЎзЛиДеП Олий Мажлис Қонунчилик палатасида энг кўп — 53 та депутатлик ўрнини қўлга киритган ва Конституциянинг 98-моддасига мувофиқ бош вазир номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга бўлганди.

Муҳокамалар натижасида мажлис иштирокчилари Ўзбекистон Президентига бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Хабар тўлдирилмоқда