20th Century Fox киностудиясига эгалик қилувчи Disney компанияси унинг номини ўзгартиришга қарор қилди, деб хабар берди Meduza.

Фото: «ТАСС»

Қайд этилишича, киностудия номидан Fox сўзи олиб ташланади, студия 20th Century Studios деб қайта номланади.

Disney шунингдек киностудияга тегишли кинокомпания Fox Searchlight номини ҳам Searchlight Pictures’га ўзгартиради.

Ўзгаришларга нима сабаб бўлгани ошкор қилинмаяпти.

The New York Times’нинг тахмин қилишича, Disney шу йўл билан аввал студияга эгалик қилган Fox медиакорпорациясидан узоқлашишни мақсад қилган.

Киностудия номи 20th Century Studios сифатида кўрсатилган илк фильм 19 февраль куни экранларга чиқади. Харрисон Форд бош ролни ижро этган ушбу картина «Аждодлар чақириғи» деб номланади.