SpaceХ компанияси асосчиси Илон Маск Марсдаги ерларни одамлар яшаши учун ўзлаштириш ҳақидаги режалари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, 2050 йилга бориб сайёрада камида 1 миллион нафар одам яшаши мумкин. Бу ҳақда Business Insider хабар берган.

Фото: Getty Images

Илон Маск SpaceХ’нинг яқин ўн йил ичида мингта Dragon Crew (йилига 100 та аппарат) космик кема қуришни режалаштирганини маълум қилди. Айни вақтда бундай фазо кемалари компаниянинг Техасдаги заводида ишлаб чиқарилмоқда.

Шунингдек, Маск Марсга кунига ўртача учта фазо кемаси учириб, сайёрага саёҳат қилиш имкониятини барчага яратишни кўзлаётганини билдирди.

«Ҳар бир одам Марсга бор олиш имкониятига эга бўлиши лозим. Агар хоҳиш бўлсаю, маблағ бўлмаса, у ҳолда ушбу орзуни кредит олган ҳолда амалга ошириш лозим», — деган Маск.