Олий Мажлис Сенатининг 20 январь, душанба куни бўлиб ўтган биринчи ялпи мажлисида бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Фото: «Дарё»

Мажлисда бош вазир Абдулла Ариповнинг Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги аризаси ўқиб эшиттирилди.

Хабар беришларича, Сенат томонидан истеъфони қабул қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилинган.