«Ливерпуль» футбол бўйича Англия чемпионатининг 23-турида «Манчестер Юнайтед»ни мағлубиятга учратди (2:0).

Фото: Twitter

Бунинг натижасида Юрген Клопп бошчилигидаги жамоа Англия чемпионатидаги 22 ўйинда 64 очко тўплади ва бу борада Европа кучли бешлик лигалари рекордини ўрнатди.

Бу борада аввалги энг яхши натижа 22 ўйинда 62 очко тўплаган «Манчестер Сити» (2017/18 йилги мавсум) ва «Бавария»га (2013/14) тегишли эди.

«Ливерпуль» Премьер Лига доирасидаги сўнгги 31 ўйиннинг 30 тасини ўз фойдасига ҳал қилди ва 93 очколик имкониятдан 91 очко ишлади.

Шунингдек, Англия чемпионати доирасида «қизиллар» ўз майдонида 1001 кундан буён мағлуб бўлмаяпти. Кетма-кет 52 та ўйинлик мағлубиятсиз серияда «Ливерпуль» 42 марта ғалаба қозонди ва ўн бор дуранг ўйнади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!