«Фламенго» клуби ярим ҳимоячиси Рейниэр Жезус фаолиятини «Реал»да давом эттиради. Бу ҳақида мадридиклар расмий сайтида маълум қилинди.

Фото: Twitter

Бразилиялик футболчи 19 январь куни 18 ёшга тўлди, бу эса трансферни расмийлаштириш имкониятини яратди.

«Реал» футболчи билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган битим имзолаган. Рейниэр «Реал»нинг иккинчи жамоаси «Кастиля»да фаолият юритади.

Футболчи айни дамда Бразилия U23 терма жамоаси билан Токио—2020 Олимпиадаси саралашида қатнашмоқда. «Қироллик клуби» расмий сайтида маълум қилинишича, Рейниэр ушбу мусобақа тугагач Мадридга етиб келади.

Испан нашрларида хабар қилинишича, мадридликлар футболчи учун 30 миллион евро тўлаган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда мадридликлар сафида Марсело, Эдер Милитао, Каземиро, Винисиус Жуниор ва Родриго Гоэс каби бразилиялик футболчилар тўп суради.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!