«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган баҳсда «Парма» дарвозасига иккита гол урди (2:1).

Фото: Twitter

Шу тариқа португалиялик футболчининг Европа кучли бешлик лигаларидаги голлари сони 432 тага етди. Бу борада Роналду параллел ўйинда иштирок этаётган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига етиб олганди.

Орадан 26 дақиқа ўтиб аргентиналик футболчи «Гранада» дарвозасига тўп киритди (1:0) ва голлари сонини 433 тага етказиб олди.

Бу орқали Месси Европа кучли бешлик лигаларидаги голлар сони бўйича етакчилик қилмоқда. Криштиану эса иккинчи бўлиб турибди. Кучли учликни 366 та гол билан Жимми Гривз эгаллаган.

Шунингдек, Месси Ла Лига доирасида «Камп Ноу»даги 250-голини урди. Бу эса мазкур стадион учун рекорд ҳисобланади. «Реал» собиқ ҳужумчиси Роналду эса лига доирасида «Сантьяго Бернабеу»да 178 та гол урган ва бу энг Мадрид аренасидаги яхши натижа ҳисобланади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!