Профессионал бокснинг оғир вазндаги собиқ чемпиони Тайсон Фьюри келажак режалари ҳақида маълум қилди.

Фото: EPA

Боксчининг сўзларига кўра, у яна учта жанг ўтказиб, профессионал боксдаги фаолиятига нуқта қўяди.

«Яна учта жанг қолди. Уайлдер билан учинчи жанг бўладими, йўқми, билмайман. Навбатдаги жанг Уайлдерга қарши, албатта (22 февралда Фьюри Уайлдерга қарши реванш жангини ўтказади). Ундан кейин эса Энтони Жошуа ҳамда Дилиан Уайт билан жанг қиламан. Шундан сўнг кетаман. Уайдлерни мағлуб этганимдан кейин Уайтга имконият бераман», — дейди Фьюри.

Маълумот учун, Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер ўртасидаги илк жангда дуранг қайд этилган. Энди томонлар 22 февраль куни реванш жангини ўтказади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, @Daryo_sport$/ЭХ$ ва @Ufcboxuz$/ЭХ$ каналларига обуна бўлинг!