Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Фото: «Дарё»

Ўзбек кино оламида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик «Шайтанат» асарини фильм қилиш ҳуқуқини фақатгина Ёдгор Саъдиевга берган, мазмунидаги гап-сўзлар юради. Ёдгор Саъдиев суҳбат давомида ушбу гап-сўзларга ойдинлик киритди.

Менимча, бунга ҳозирча ҳеч ким журъат ҳам этолмайди. Таклиф қилиб нима... У ҳаёт у. Нима қилиб беради у, нимасини янгилайди. Мана қараб турайлик, cоver деган. ‘The cоver’ дейишади-ку, ҳалиги кўрсатув. Нима дегани у?! Кавлаш дегани. Топ-тоза, яхши қўшиқни кавлаб, абжағини чиқариш дегани деб ўйлайман. Бунақа нарсага мен мутлақо қаршиман. Марҳамат, олишса, олаверишсин. Нима янги талқинда ‘cоver’ қилиб олишадими?!

У ерда ҳамма нарса мантиққа боғлиқ. У ерда Тоҳир Малик шунақанги мантиқни берган. Фильмни халқнинг орасидаги эътибор қозонган жиҳати ҳам муаллифнинг мантиғини тўғрилигидир.

Мен ўзи ҳар доим мантиққа қараб иш қиламан. Оладиган бўлса, олаверсин. Ҳеч ким бунга қарши эмас. Буни бориб Тоҳир Маликнинг оиласидан сўраб олсин, лекин бу фильм — менинг фильмим ва муаллиф менман. Мен буни ‘Қалқон’ студиясида деярли ўзимнинг маблағимга суратга олиб, ўзим яна сотиб олганман. Бу фильмни муаллифи менман. Шунинг учун ҳам титрларда Ёдгор Саъдиев фильми деб ёзилган. Олишмоқчи бўлса, олишсин.

Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев суҳбат давомида «Шайтанат» сериалининг телеканаллардаги 20 йиллик «запрет»и сабаби, сериалнинг 21-қисми ҳамда ҳаёти ва ижодига оид кўплаб жавобсиз саволларга ойдинлик киритган.