«Барселона» клуби «Альбасете» ҳужумчиси Рей Манайни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда каталон клуби матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Барселона» матбуот хизмати

22 ёшли футболчи билан 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзоланган. «Барселона» Манай трансферига 700 минг евро сарфлаган, бу миқдор футболчининг иштирокига қараб 2 миллион еврога қадар етиши мумкин.

«Барселона» Манайнинг шартномасига 50 миллион евро товон пули ҳақидаги бандни киритиб қўйди. Ҳужумчи янги жамоасида 22-рақам остида ҳаракат қилади.

Албаниялик футболчи «Барселона Б» жамоасига тўп суриши кутилмоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!