«Локомотив» Осиё Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида 21 январь, сешанба куни Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Фото: «Локомотив» матбуот хизмати

Тошкентдаги «Локомотив» стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар ғалабага эришди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 61-дақиқада Алишер Жалилов тожикистонликларни олдинга олиб чиқди. Унинг узоқ масофадан берган зарбасини Игнатий Нестеров қайтара олмади.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва «Локомотив» иккинчи саралаш босқичидаёқ ўз юришини тўхтатди.

ОЧЛ—2020

Плей-офф босқичи

21 январь, сешанба

«Локомотив» Ўзбекистон — «Истиқлол» Тожикистон 0:1

Гол: 0:1 — 61 Алишер Жалилов

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!