Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович У23 Осиё Чемпионати—2020 чорак финали доирасида Саудия Арабистонига қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: ЎФА

Биз учун ҳал қилувчи ўйин. Ярим финалда яхши жамоалар йиғилган. Саудия Арабистони — жисмонан кучли терма жамоа. Тактик жиҳатдан ва тезлик борасида ҳам улар кучли. Бизда тайёргарлик учун яна бир кун қолди.

Рақибда дам олишга бир кун кўп вақт бўлди. Ҳа, бу муҳим. Лекин биз шифокорлар билан маслаҳатлшиб олдик ва жамоани тиклай олишга кўзим етмоқда. Ҳаммаси жойида. Биз тайёрмиз.

Саудияликлар яхши таассурот қолдирмоқда. Биз ҳам шунга яраша тактика танлаймиз. Аввалги учрашувда (БААга қарши (5:1) — изоҳ «Дарё») ростдан ҳам ўйиннинг барча аспектлари ижобий кечди. Бу сафар ҳам шунга интиламиз. Ҳисоб балки бундай йирик бўлмас. Ҳар қандай вазиятга тайёр бўлишимиз керак.

Имкониятлар футболчиларнинг барчасида 50/50 деб ўйлайман. Асосий таркибни эртага уларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб танлаймиз. Қайси футболчи тайёр бўлса ўша ўйнайди

Шогирдларим финалга чиқишига кўзим етади. Орзуйимиз Олимпиадага чиқиш. Бунга эришиш йўлида боримизни берамиз. Ўзбекистон футболи учун бу тарихий натижа бўлади

Биз тўртта ўйинда деярли бир хил таркиб билан ўйнадик. Аммо саудияликлар ҳам худди шундай ишламоқда. Бор умидим футболчиларимдан. Уларнинг қўлидан келади.

Любинко Друлович, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 22 январь, чоршанба куни финал йўлланмаси учун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 15:15 да бошланади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!