Тармоқда Nokia ишлаб чиқарадиган энг арзон смартфон ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди. Маҳсулотга Nokiapoweruser нашри эътибор қаратган.

Nokia 2.2

Фото: MegaObzor

Нашр янги самртфонга бағишланган ҳужжатларни АҚШ федерал алоқа федерал комиссияси (FCC) сайтида кўриб қолишган. Ҳужжатларда аппарат WТ-130 номини олгани қайд этилган. Nokiapoweruser журналистлари ушбу махфий шифр ортида Nokia 1.2. русумидаги телефон турганини таъкидламоқда. Нашр тахмини тўғри эканлигини исботлаш учун қурилма ўлчамларининг бошқа смартфон — Nokia 2.2 билан бир хил эканлиги билан изоҳлаган.

Фото: Nokiapoweruser

Ҳужжатда смартфоннинг 2920 миллиампер-соат қувватга эга аккумляторга эга экани ёзилган. Журналистларнинг фикрича, Nokia 1.3 смартфони 5,7 ёки 5,8 дюймли экран дисплейига эга бўлади, девайснинг бошқа хусусиятлари Nokia 2.2’га ўхшаш бўлади. У савдо тармоғидаги энг арзон смартфонлардан бири бўлади.

Фото: Nokiapoweruser

Nokia 2.2 2019 йил июнида тақдим этилган. Аппарат 5,7 дюмли IPS-дипслейи, Mediatek Helio А22 процессори, 2 гигабайт тезкор ва 16 гигабайт доимий хотирага, 13 мегапикселли камера ва 3000 миллиампер-соат қувватли аккумлёторга эга. Қурилма Android One операцион тизимида ишлаган, унинг нархи 100 АҚШ долларига тенг.