Жорий йилнинг 17 январь куни Банк-молия академиясида (БМА) «Ўзбекистон Миллий банки» АЖ томонидан «Газпромбанк» (акциядорлик жамияти) (ГПБ АЖ) билан ҳамкорликда «Чакана бизнес ривожи» мавзусида семинар ташкил этилди.

Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги «Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4503-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш, академия тингловчилари, «Ўзмиллийбанк» АЖ ва бошқа тижорат банклари мутахассисларининг банкларда чакана савдо ривожи масалалари бўйича малакасини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Даставвал «Газпромбанк» делегацияси «Ўзмиллийбанк» АЖнинг бош офисига ташриф буюрди. Ташриф доирасида «Ўзмиллийбанк» АЖ ҳамда «Газпромбанк» АЖ раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

  • Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, авваламбор, тажриба алмашиш, — дея таъкидлади «Газпромбанк» АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Зауерс Дмитрий, «Ўзмиллийбанк» АЖнинг бош офисида бўлиб ўтган учрашувда, дарҳақиқат, банкларнинг технологик жиҳатдан ўзгартирмасдан туриб аҳолига сифатли хизмат кўрсатишнинг иложи йўқ. Бу охир-оқибат, иқтисодий ривожланишга, аҳолининг даромадларини ўсишига ёрдам беради. Биз кўп йиллик тажрибага эгамиз ва ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ўз билимларимизни бажонидил бўлишишга тайёрмиз. Ўзаро муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашувчи ҳамкорликда амалга ошириш учун янги режалар устида иш олиб бормоқдамиз. Нафақат Ўзбекистондаги банклар билан, балки БМА тингловчилари билан ҳам танишиш ниятидамиз. Бизнинг маърузаларимиз Ўзбекистон Республикаси банк соҳасининг ривожига ҳисса қўшади деб умид қиламиз.
  • Кузатувимизга таяниб айтишимиз мумкинки, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг давлат ва хусусий банкларида чакана савдо ривожи асосий йўналишлардан бири ҳисобланмоқда, — «Газпромбанк»нинг бошқарув аъзоси, чакана савдо блоки бошлиғи Алексей Попович ўз фикрлари билан бўлишди, — Бу мутлақо тўғри. Сир эмаски, чакана савдо нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда юқори тезлик билан ривожланмоқда. Мазкур йўналиш юқори маррага эга бўлиб, шу билан бирга, ўзига мижозларни жалб эта олади.

Шундан сўнг «Газпромбанк» АЖ аъзолари семинар ўтказиш мақсадида БМА биносига етиб келишди.

«Газпромбанк» АЖнинг раҳбар ходимлари «Банк трансформацияси. Чакана бизнес», «ГПБ (АЖ)нинг трансформация дастури» мавзуларидаги тақдимотларни иштирокчилар эътиборига ҳавола этдилар. Семинар давомида рақамли трансформацияга ўтиш, асосий чакана маҳсулотлар, сотиш офисларидаги мижозлар оқими билан ишлашнинг қоидалари ва янги усуллари ҳақида маълумотлар берилди. «Газпромбанк» чакана секторининг стратегияси ва ютуқлари, рақамли технологиядан фойдаланган ҳолда чакана савдо майдонини қуриш бўйича тажрибалар билан бўлишдилар.

Биз Ўзбекистондаги банклар томонидан танланган маҳсулот йўналишларини ривожлантиришдаги муҳим фокуслар билан танишишга муваффақ бўлдик. Таъкидлаш керакки, йўналишлар тўғри танланган. Авваламбор, аҳолини кредит билан таъминлаш масаласи. Дарҳақиқат, кредит бериш тез суръатлар билан ривожланаётган ҳамда юқори маҳсулот ҳисобланади.

«Газпромбанк» вакиллари ЯИМ маҳсулотнинг динамик ўсиши, республика аҳолиси сони ва реал даромадлари ҳисобига Ўзбекистонда чакана банк хизматларининг тез суръатлар билан ўсиб бораётган бозори бутун МДҲда энг истиқболли эканини таъкидладилар. Шунингдек, делегация аъзолари юртимизда банк соҳасидаги малакали мутахассисларга бўлган талабни эътиборга олган ҳолда Ўзмиллийбанк ҳамда Банк-молия академияси билан доимий ҳамкорликка тайёр эканликларини айтиб ўтишди.

Семинар сўнгида савол-жавоблар учун вақт ажратилди.

Таъкидлаш керакки, иштирокчилар чакана савдо бўйича банк трансформациясидаги халқаро тажриба, чакана маҳсулотлар, бозор ва тенденциялар билан танишиш мақсадида ташкил этилган семинар давомида ўз иш фаолиятларида қўллаш мумкин бўлган кўплаб қизиқарли ва фойдали маълумотларга эга бўлдилар.

«Ўзмиллийбанк» АЖ матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида.