Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг 18 январь, шанба куни бўлиб ўтган йиғилишидаги чиқишида фермерларнинг йилни фойда билан якунлаши одатий ҳолга айланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов хабар бермоқда.

Лола Муротова.

Фото: «Дарё»

«Бугунга келиб йилни фойда билан якунлайдиган фермерларга айландик. Уч йил аввал ҳам худди шу меҳнатни қилардик, аммо қўрқардик. Сўнгги уч йилда ҳам ўша меҳнатни қиляпмиз, лекин қўрқмаяпмиз. Кўринг энди бу шароитларни!», — деди Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Лола Муротова.

Лола Муротова — Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари. Унга 2019 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилган.