«Локомотив» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандаров фаолиятини Жанубий Корея чемпионатида давом эттиради.

26 ёшли футболчи Кей-Лига клуби — «Сонгнам» билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда Transfermarkt маълум қилди. Трансфер 800 минг еврога баҳоланган.

Фото: «Пусан Ай Парк» матбуот хизмати

Ўтган мавсумни Япониянинг «Ренофа Ямагучи» клубида ўтказган ҳимоячи Достон Турсунов эса «Пусан Ай Парк» жамоасига йўл олган. Пусанликлар 2019 йилги мавсум якунига кўра, Жанубий Корея олий дивизионида тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритган.

Шу тариқа, Кей-лигада тўп сурадиган ўзбекистонликлар сони яна икки нафарга ошди. Айни дамда у ерда Икром Алибоев («Сеул») ва Рустам Ашурматов («Гвангжу») ҳаракат қилади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!