Бугун, 21 январь куни ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон бош вазири лавозимига номзод тасдиқланди.

Қўшма мажлисда қатнашаётган 150 нафар депутатдан 148 нафари, 97 сенатордан 94 нафари Абдулла Арипов номзодини маъқуллаб овоз берди. Бир нафар депутат бетараф қолган, яна бири овоз бермаган; сенаторлардан уч киши овоз бермаган.

Шу тариқа Абдулла Арипов бош вазир лавозимини сақлаб қолди. У 2016 йилнинг 14 декабридан бери бош вазир лавозимида ишлаб келмоқда.

Абдулла Арипов мустақил Ўзбекистон тарихидаги тўртинчи бош вазир ҳисобланади.

Фото: «Дарё»