Бектемир тумани ҳокимлигида «Қўйлиқ» деҳқон бозори ҳудудида тартиб ўрнатиш ва хавфсизликни оширишга қаратилган йиғилишда пичоқлар савдоси бўйича бир қатор таклифлар билдирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан бозор ҳудудида сотиш учун мўлжалланган пичоқларни қатъий равишда махсус қулфли шиша витрина остида сақлаш таклиф этилди.

Шунингдек, пичоқларнинг учи ўтмас шаклда ишлатишни йўлга қўйиш таклифи билдирилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Бозор ҳудудида очиқ ҳолатда ва учи ўткир пичоқларни олиб юриш ҳамда сотиш тақиқланиши мумкин.

Йиғилиш давомида бозор ҳудудида тартиб ўрнатиш ва хавфсизликни ошириш мақсадида бозор ишчилари учун махсус форма жорий этиш, қуйма алкогол маҳсулотлари савдосини тақиқлаш, ўзини тутиш қоидалари бўйича буклетлар тайёрлаш ва чақирув тугмаларини ўрнатиш таклиф этилди.

Тошкент шаҳрида икки кун мобайнида — 13 ва 14 январь кунлари фуқаролардан жами 32 дона пичоқлар расмийлаштириб олинган. Шундан сўнг аҳоли орасида пичоқ олиб юрганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш масаласида сўровнома ҳам ўтказилди.

Пичоқ ёрдамида содир этилган жиноятлар ҳақидаги хабарлар: