Буюк Британия қироличасининг набираси Гарри мамлакатни тарк этди ҳамда Канадага — рафиқаси ва ўғлининг ёнига кетди, деб ёзади Meduza.

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, Гарри 20 январь куни кечки пайт Африка мамлакатлари инвестицион саммитида қироллик оиласи аъзоси сифатида иштирок этганидан сўнг Канадага учиб кетган. Бу Гарри қироллик оиласи аъзоси сифатида иштирок этган сўнгги тадбир бўлди.

Шунингдек, сафар олдидан Гарри Британия бош вазири Борис Жонсон билан учрашган. Бу учрашув тафсилотлари ошкор этилмаяпти.

9 январь куни шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик оиласининг юқори мартабали аъзолари мақомидан воз кечмоқчи эканлигини маълум қилди. Ушбу қарор қиролича Елизавета II томонидан қўллаб-қувватланди.