Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг 21 январь кунги қўшма мажлисида бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини тавсия этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар бермоқда.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Эслатиб ўтамиз, янги сайланган Ўзбекистон Сенатининг 20 январь куни бўлиб ўтган биринчи ялпи мажлисида бош вазир Абдулла Ариповнинг ҳукумати ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги аризаси ўқиб эшиттирилган эди.

Ундан аввалроқ, ЎзЛиДеП Сиёсий кенгашининг 18 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида Абдулла Арипов номзоди Ўзбекистон бош вазири лавозимига илгари сурилган эди.

ЎзЛиДеП 2019 йилги парламент сайловлари якунларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида энг кўп — 53 та депутатлик ўрнини эгаллагани боис бош вазир номзодини илгари суриш ҳуқуқини қўлга киритган эди.