Ўзбекистон транспорт, қурилиш ва ичимлик суви таъминоти соҳаларида аҳвол яхши эмас. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги чиқишида таъкидлаб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Транспорт, қурилиш, йўл қурилиши ва ичимлик суви бўйича ҳам аҳволимиз яхши эмас. Эртага янги транспорт вазирини тасдиқлайсизлар — бу соҳа бўйича ҳам ҳали бирорта қадам ташлангани йўқ. Ҳозирча ҳукумат бу соҳалар бўйича ўзига юкланган вазифаларни уддалай олмаяпти десак, тўғри бўлади», — деди Ўзбекистон Президенти.

Хабар тўлдирилмоқда