Инфляция даражасини 5 фоизгача камайтириш ҳукумат олдида турган энг катта масала. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг 21 январь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида айтиб ўтди.

Инфляция даражасини 5 фоизгача камайтириш — энг катта масала. Келгуси беш йилда инфляцияни 5 фоизгача камайтирмасак, одамлар биздан рози бўлмайди. Бу жуда муҳим, жуда нозик масала — иқтисодиётни тушунган одамлар буни яхши англайди.

Неча йиллар давомида «ура-ура» қилиб, инфляция кўрсаткичларини қалам билан ёзиб юрдик. Бари нотўғри кўрсаткичлар бўлган. Нега деб сўрасангиз, биз бирор марта нарх-наволарни кўриб чиқмаганмиз.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти