Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йилларида ён қўшниларидан кўра яхшироқ иқтисодий кўрсаткичларга эга, аммо ўтган йиллар давомида бу марра бой берилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг 21 январь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги чиқишида айтиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Иқтисодиётимиз 1991 йилда бошқа қўшниларимизга нисбатан анча яхши эди. Ялпи ички даромад ҳам қўшниларимизга нисбатан юқори эди ва бу маррани уларга бермаслик учун ҳамма асос бор эди. Мустақиллик йилларида ён қўшниларимиздан энг каттасининг ялпи ички маҳсулоти 180 миллиард долларга етди.

Мана шу масалаларни беш йилда ҳал қилсак тарихда қоламиз. Мен сизларга айтяпман — бунга етиш учун Ўзбекистонда ҳамма имкониятлар бор. Ерости бойликлари ҳам, ер усти бойликлари ҳам, олижаноб, меҳнаткаш, тарихан қонида жуда катта тадбиркорлик бўлган халқимиз бор, бизда ҳамма нарса бор.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти