Ёқилғи-энергетика соҳасига инвесторлар келиши учун нархлар бозор томонидан белгиланиши керак. Бу фикр Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлис палаталарининг 21 январь, сешанба куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида билдирилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.

Ёқилғи-энергетика соҳасига инвесторлар келиши керак, деяпмиз. Лекин ёқилғи-энергетиканинг нархи қандай эди? Социализм замонидаги нарх билан 25 йил юрдик. Бу ҳолатда бизга ҳеч қачон инвестор келмайди.

Ҳозир нарх-навони бирданига кўтариб юборсак, уни қабул қиладиган халқимизнинг даромади йўқ. Олдин даромадни кўпайтириш керак, кейин буни. Қандай оғир бўлмасин, 2019 йилда халқимизга тушунтириб, биринчи қадамларни қўйдик.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти