Ички ишлар вазирлиги тизимида тайинлов амалга оширилди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Фото: «Дарё»

Ички ишлар вазирининг ўринбосари — ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи полковник Дониёр Тошхўжаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У «Маҳалла» кенгаши раиси лавозимига ўтказилган Раҳмат Маматов ўрнини эгаллади.

Дониёр Тошхўжаев янги лавозимга тайинлангунга қадар 2019 йилнинг июнидан буён Тергов департаменти бошлиғи лавозими ишлаб келаётган эди. Ундан аввал 2019 йил январидан бери Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Кадрлар бошқармаси бошлиғи, аввалроқ эса ИИББ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.