Россия ИИВ маълумотларига кўра, 2019 йилда қарийб 498 минг нафар чет элликлар Россия фуқаролигини олди. Бу 2018 йилга нисбатан 84 фозига кўп бўлиб, унда 269 минг нафар шахс Россия фуқаролгини олганди.

Фото: iStock

Қайд этилишича, Россия паспортини олганларнинг аксариятини Украина фуқаролари ташкил этган (300 минг). Ундан кейинги ўринларни Қозоғистон (50,5 минг), Тожикистон (19,4 минг), Ўзбекистон (19,4 минг), Қирғизистон (9,3 минг) ва Туркманистон (1,4 минг) фуқаролари эгаллаган.

Аввалроқ ўзбекистонликлар сўнгги 5 йил ичида Қирғизистон фуқаролигини олган хорижликларнинг 55 фоизини ташкил этгани ҳақида хабар берилган эди.