Тошкент шаҳрида 24 январь куни соат 12:10 атрофида ерости силкинишлари сезилди. Ер силкиниши сезилган пайтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давомида прописка тизимини ислоҳ қилиш ҳақида гапираётган эди.

Фото: Европа—Ўртаер денгизи сейсмология станцияси

Европа—Ўртаер денгизи сейсмология станциясининг дастлабки маълумотларига кўра, ер силкиниши Тожикистон ҳудудида, Фарғонадан 128 км узоқликда, содир бўлган. Зилзила эпимарказида унинг кучи 5,7 магнитудага тенг бўлган, зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази ахборотига кўра, зилзила Тошкентдан 317 км жануби-шарқий йўналишда Тожикистон ҳудудида содир бўлган. Эпимарказда унинг кучи 5,5 магнитудага тенг бўлган. Тошкент шаҳрида зилзила кучи 2—3 баллга тенг бўлган бўлса, Фарғона шаҳрида 4 баллни ташкил этди. Наманган, Андижон, Гулистон шаҳарларида ерости силкинишлари кучи 3 баллга, Самарқанд, Навоий, Термиз ва Қаршида 2 баллга тенг бўлди.