Астронавтлар Кристина Кох ва Лука Пармитано космосда печенье пиширган биринчи кишилар сифатида тарихга киради. Уларнинг вазифаси микрогравитация шароитларида егулик тайёрлашга мўлжалланган печни Халқаро космик станцияда синаб кўриш эди. Бу қурилма узоқ космик парвозлар вақтида асқотиши мумкин, деб ёзмоқда Meduza.

Фото: Meduza

Декабрь ойининг охирида, Рождестводан олдин Кох ва Пармитано бешта печенье тайёрлаган. Бироқ улар печеньеларни ея олмаган, уларни SpaceХ капсуласида Ерга жўнатиш керак бўлган. Маълум бўлишича, космосда печенье тайёрлаш учун Ердагидан кўпроқ вақт керак бўлади. Ерда мазкур печеньени тайёрлаш Цельсий шкаласи бўйича 150 даража ҳароратда 20 дақиқа вақт олади.

Биринчи космик печенье печда тахминан 25 дақиқа ушлаб турилган, бироқ хамир пишмасдан чиққан. Иккинчи печенье эса 75 дақиқага печга қўйилган. У яхшироқ бўлган, бироқ унда ҳам камчилик бўлган. Тўртинчи ва бешинчи печеньелар кўриниши жиҳатдан энг омадлилари деб тан олинган, улар 120 ва 130 дақиқа пиширилган. Янги пишган печенье ҳиди биринчидан ташқари барча печеньеларда бўлган.

Ичида печеньелар бўлган SpaceХ капсуласи Ерга 7 январь куни етиб келган, бироқ тажриба натижалари икки ҳафтадан сўнг эълон қилинди. Космосда пиширилган печенье ейиш зарарли ёки зарарли эмаслигини аниқлаш учун маҳсулот лабораторияда чуқур ўрганилмоқда.