Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 31 январь, жума куни, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ташриф буюриб, олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан учрашган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тадбирда қатнашган «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовнинг хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда нафақат Хитой, балки дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам қайд этилаётган коронавирус масаласига қисқача тўхталиб ўтди.

«Ҳозирги коронавирус кўзимизни мошдек очиши керак», — деб айтган Президент. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бунда қайси йўналиш бўйича нималар қилиниши керак, нималар ихтиро қилиниши керак — шу каби масалаларга тайёр бўлиш лозим.

«Халқимизнинг хавфсизлигини ўйлашимиз керак», — деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

Хабар тўлдирилмоқда