Apple компанияси коронавирус тарқалиши шароитида 9 февралгача Хитойдаги дўконлари ёпилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».

Фото: Gotta Be Mobile

Қайд этилишича бундай профилактик чоралар жамоат гигиенасини таъминлаш учун амалга оширилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус қурмонлари сони 259 кишига етди. Айни пайтда касалланиш ҳолати 11 791 кишида тасдиқланган. Улардан 1795 нафари оғир ҳолатда бўлиб турибди.

Аввалроқ Apple, Huawei, Xiaomi ва Lenovo коронавирус туфайли Россияга смартфонлар етказилишини кечиктиргани хабар қилинган эди.