«Роскосмос» Ойдан тупроқ олиб келувчи «Луна-28» космик кемаси яратилишига 594 миллион рубл сарфлайди. Бу ҳақда давлат харидлари сайтида келтирилган маълумотларга таяниб, «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Фото: Haber

«РИА Новости»нинг қайд этишича, Ойга қўнувчи станцияга эга ракета ташувчи 2027 йилда «Восточний» аэродромидан учирилади.

Режага кўра, станция Ойнинг жанубий қутбига қўниши керак. У ердан (тахминан 3-4 килограмм) тупроқ намунаси олиниб, махсус капсулада Ерга олиб келинади.