Фарғонада бир гуруҳ қизлар профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимида иш бошлади, дея хабар беради «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

Ўзбекистон Президентининг 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидланган фикр ва белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб Президент Администрацияси ва Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлардан иборат ишчи гуруҳлари шакллантирилганди.

3, 6 февраль кунлари Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Тошхўжаев ҳамда Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Дониёр Қодиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди. Мазкур ташриф якуни бўйича ўтказилган тадбирда ишчи гуруҳ масъуллари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарлари томонидан 8 нафар қизга хизмат гувоҳномаларини топширилди. Таъкидланишича, вилоят ИИБ томонидан амалга оширилган бундай амалиёт жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита аёллар билан ишлаш борасида яхши натижа беради.

Фото: «Дарё»

Тадбирда вилоят ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 10 нафар шахсга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, ички ишлар тизимидаги турли соҳаларда намунали хизмат қилаётган фаол ходимларга пул мукофотлари берилди.