Хитой соғлиқни сақлаш давлат комиссияси мамлакатда коронавирус сабаб 722 киши вафот этгани ҳақида маълум қилди. Умумий ҳисобда касалланганлар сони 30 минг кишидан ошиб кетди.

BigPicture Хитойда давом этаётган мураккаб эпидемик вазият нақадар оғирлигини ифодаланган суратлар тўпламини эълон қилди.

Мамлакатдаги барча тиббиёт ходимлари эпидемия ўчоғига боришга мажбур. Суратда тиббиёт бригадаси аъзоси Уханга боришдан олдин кўз ёшларини артмоқда.

Фото: BigPicture

Шифокор аёл турмуш ўртоғи билан хайрлашмоқда.

Фото: BigPicture

Ухандаги тиббиёт ходимларига жуда қийин. Суратда навбатдаги иш сменасидан чиққан шифокорнинг қўллари.

Фото: BigPicture

Вирус тезлик билан тарқалаётгани сабаб хитойликлар кўчага жуда кам чиқишмоқда. Суратда Пекиндаги доимо гавжум бўладиган Тяньаньмэнь майдони.

Фото: BigPicture

Ухань шаҳрининг ўзи ҳам арвоҳ-шаҳарга айланиб қолган.

Фото: BigPicture

1,3 миллиард аҳолиси бор Хитойда ниқоб тақмаган инсонни учратмайсиз.

Фото: BigPicture

Ниқоблар барчага етмаётгани сабабли айрим хитойликлар бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланмоқда.

Фото: BigPicture

Одамлар, асосан, болалар ва қарияларнинг хавфсизлигини таъминлашга уринмоқда, чунки улар касаллик қаршисида заифдир.

Фото: BigPicture

Бу янги ниқоб учун дорихоналардан бирининг олдидаги навбат.

Фото: BigPicture

Барча аҳолининг тана ҳарорати мунтазам ўлчаб турилмоқда.

Фото: BigPicture

Одамлар иложи борича супермаркетлардан узоқ муддатга етадиган егуликларни олишга уринмоқда.

Фото: BigPicture

Шу сабаб кўплаб дўконларда тақчиллик юзага келган.

Фото: BigPicture

Айрим давлатлар касаллик хавфи сабаб ўз фуқароларини эвакуация қилиб бўлди.

Фото: BigPicture

Коронавирусга чалинган аёл соғлом фарзандни дунёга келтирди.

Фото: BigPicture