Брэд Питт «Бир куни Голливудда» фильмидаги роли учун «Иккинчи пландаги энг яхши актёр» номинацияси бўйича «Оскар» мукофотига лойиқ кўрилди, деб хабар беради Meduza.

Фото: 365news

«Иккинчи пландаги энг яхши актриса» номинацияси эса «Никоҳ тарихи» фильмидаги роли учун Лора Дернга насиб этди.

Энг яхши оргинал сценарий муаллифи Пон Чжун Хо («Паразитлар» фильми), энг яхши мослаштирилган сценарий муаллифи эса Тайки Вайтити («Қуён Жожо» фильми).

Шунингдек, «Қарама-қарши тарафдаги дераза» картинаси энг яхши қисқа метражли фильм дея топилди. «Ўйинчоқлар тарихи 4» эса энг яхши анимацион фильм учун «Оскар»га лойиқ кўрилди. Жорий йилда «Америкача фабрика» — «Энг яхши ҳужжатли фильм», «Жанговар ҳаракатлар зонасида скейтбордда учишни ўрганиш (қиз бола бўлсанг)» — «Энг яши қисқа метражли ҳужжатли фильм»га айланди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда «Оскар» мукофотини топшириш маросими 92-маротаба ўтказилмоқда. Ўтган йили маросим бошловчисиз ўтказилган эди, жорий йилда ҳам ушбу анъана сақлаб қолинди.